Филиппин пойтахти Манилада ўтказилган “Дунё гўзали” танловида 21 ёшли Чехиялик модель Натали Пушкинова мутлоқ ғолиб деб топилди. Танловда жами 79 мамлакат вакиллари иштирок этган.
Махсус номинацияларда “Ҳаво маликаси” – Исландиядан, “Сув маликаси” – Ветнамдан, “Олов маликаси” эса Таиланддан танланган.
Натали Пушкинова ҳозирда Прага яқинида яшайди ва Карлл университетида “Маркетинг коммуникациялари ва оммавий алоқалар” бўйича таҳсил олади.
Танловнинг асосий мақсади – нафақат гўзаллик, балки экологик онгни ошириш ва иштирокчиларни атроф-муҳитни ҳимоя қилиш элчилари сифатида тайёрлашдир.






