Навоий вилоятининг Томди туманида 41 ёшли С. Р. собиқ турмуш ўртоғи Г. Э. ҳамда унинг ота-онасини ўз бошқарувидаги юк машинасида қасддан босиб ўлдирди.
Суд ҳужжатларига кўра, С.Р. 2008 йилда Гулмира билан турмуш қурган, 2021 йилда эса улар расмий ажрашган. 2024 йилнинг декабрида С.Р. дала ҳовлисидан мажбурий чиқариш қарори чиққан ва 2025 йилнинг март ойида МИБ ходимлари бу ижро ҳаракатини амалга ошириш мақсадида воқеа жойига келганида С.Р. юк машинаси билан уларга ҳужум қилган.
Гувоҳлар судда С.Р. ҳаракатини қасддан ва олдиндан режалаштирилган деб тасдиқлаган. У аввал собиқ турмуш ўртоғини, сўнгра қайнона ва қайнотасини машина билан уриб, устидан ҳайдаш орқали оғир тан жароҳатлари етказган. Кейин пичоқ билан ҳам ҳужум қилган. Жабрланганлар олган оғир жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Томди туман суди Рустамовни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва 219-моддаси (ҳокимият ёки фуқаровий вазифани бажараётган шахсга қаршилик) бўйича айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.






