АсосийДунё

Нью-Йоркнинг биринчи мусулмон мэри ўзбек ҳамшираларига миннатдорлик билдирди

АҚШда Нью-Йорк шаҳрининг янги сайланган мэри Зоҳран Мамдани ғалаба нутқида турли миллат вакилларига, жумладан ўзбек ҳамшираларига ҳам миннатдорлик изҳор этди.

'Нью-Йоркнинг биринчи мусулмон мэри ўзбек ҳамшираларига миннатдорлик билдирди'ning rasmi

4 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган Зоҳран Мамдани — Нью-Йорк тарихидаги биринчи мусулмон мэр сифатида тарихга кирди. У 5 ноябрь куни қилган ғалаба нутқида Нью-Йоркнинг кўп миллатли жамиятини алоҳида эътироф этди.

“Нью-Йорк, бу тун сен ўзгариш учун мандат бердинг — янги турдаги сиёсат учун, қўлимиз етган шаҳар учун мандат бердинг”, — деди Мамдани.

У нутқида яманлик бодега (кичик дўкон) эгаларига, сенегаллик такси ҳайдовчиларига, тринидадлик ошпаз ёрдамчиларига, эфиопиялик холаларга ва ўзбек ҳамшираларига миннатдорлик билдирди.

“Яхшироқ келажак ҳақидаги ваъда энди ўтмиш қолдиғи эмаслигини тан олган янги авлод нью-йоркликларига раҳмат. Сиёсат сиз билан самимий сўзлашганда, раҳбарликнинг янги даври бошланишини исботладингиз”, — деди Мамдани.

Маълумот учун, у сайловда республикачи Кёртис Слива ва мустақил номзод — Нью-Йорк собиқ губернатори Эндрю Куомони ортда қолдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Филиппинда “Калмаэги” тайфуни 66 нафар одамнинг умрига зомин бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:14

    Филиппинда “Калмаэги” тайфуни 66 нафар одамнинг умрига зомин бўлди

    Филиппиннинг марказий ҳудудларига урган кучли “Калмаэги” тайфуни оқибатида камида 66 киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб одамлар бедарак деб ҳисобланмоқда.

    'Маст эркак Мексика Президентига жамоат ичида шилқимлик қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:38

    Маст эркак Мексика Президентига жамоат ичида шилқимлик қилди

    Ҳодиса видеога ёзилиб, ижтимоий тармоқларда тарқалди.

    'Жиззахда она ўғлининг алимент қарзини тўлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:11

    Жиззахда она ўғлининг алимент қарзини тўлади

    Ота мажбуриятини бажармасдан, 15 млн қарздор бўлган.

    'Ҳиндистонда йўловчи ва юк поездлари тўқнашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:53

    Ҳиндистонда йўловчи ва юк поездлари тўқнашди

    Тўқнашув оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳат олди.

    'АҚШ КХДРга қарши янги санкциялар эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:51

    АҚШ КХДРга қарши янги санкциялар эълон қилди

    Америка Қўшма Штатлари КХДР билан боғлиқ саккиз нафар жисмоний шахс ва иккита ташкилотга санкциялар киритди.

    'АҚШда юк самолёти қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:35

    АҚШда юк самолёти қулаб тушди

    Ушбу мудҳиш ҳодиса ортидан 7 нафар инсон ҳалок бўлган.