АсосийСпорт

Дезире Дуэ “Golden Boy 2025” мукофоти соҳиби бўлди

Ушбу мукофот Tuttosport нашри томонидан тақдим этилган.

'Дезире Дуэ “Golden Boy 2025” мукофоти соҳиби бўлди'ning rasmi

20 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси финалида “Интер”га қарши икки гол ургани ва Франция чемпионати ҳамда Кубогидаги ютуқлари билан энг яхши ёш футболчи деб топилди.

Дуэ ўз номзодини Пау Кубарси, Заир-Эмери ва Арда Гюлер каби иқтидорли ёшлардан устун қўйди.

Эслатиб ўтамиз, “Golden Boy” соврини 2003 йилдан буён Европа олий лигаларида ўйнаётган энг ёрқин ёш футболчиларни тақдирлаш учун берилади.

    Бошқа янгиликлар