Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрель ойидан буён ушбу лавозимда ишлаётган эди.
Бунгача у Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов қарор сабаблари ҳақида маълумот бермади.






