“Rostimees” нашрининг ёзишича, топилма Эстониянинг Россия билан чегарадош ҳудудида жойлашган Auvere қишлоғида аниқланган.
Воқеа жойига етиб келган сапёрлар бомбанинг “уруш давридаги” ҳаво бомбаси эканини тасдиқлаб, оғирлиги тахминан 250 килограммни ташкил этишини маълум қилган.
Мутахассислар портловчи моддани жойида йўқ қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирда хавфсизлик чоралари кўрилиб, атрофдаги аҳолига портлаш овозлари ҳақида олдиндан огоҳлантириш берилган.
Маълумотларга кўра, 1944 йилнинг ёзида Auvere атрофида немис ва совет қўшинлари ўртасида жанглар бўлиб ўтган.
Топилган бомба айнан ўша даврга мансуб бўлиб, унинг 80 йилдан буён ер юзасида сақланиб келгани маҳаллий аҳолини ҳайратда қолдирган.






