АсосийЖамият

“O‘zbekgidroenergo” Fitch Ratings томонидан “BB” даражасида тасдиқланди

“O‘zbekgidroenergo” АЖ халқаро Fitch Ratings агентлиги томонидан яна бир бор “BB” даражасидаги, “барқарор” прогнозли кредит рейтинги билан тасдиқланди.

'“O‘zbekgidroenergo” Fitch Ratings томонидан “BB” даражасида тасдиқланди'ning rasmi

Бу натижа компаниянинг молиявий барқарорлиги ва Ўзбекистон гидроэнергетикасининг ривожланиш босқичига кирганини кўрсатади. Fitch таъкидлашича, “O‘zbekgidroenergo” сўнгги йилларда таваккалчиликларни бошқариш, корпоратив бошқарув ва молиявий натижалар бўйича муҳим ютуқларга эришган.

Компания ўз маблағлари ва тўғридан-тўғри кредитлар ҳисобидан йирик лойиҳаларни амалга ошириб, 2030 йилгача 3,6 трлн сўмлик инвестиция дастурини бажаришни режалаштирган.

“Барқарор рейтингни сақлаб қолиш – бу янги мақсадлар сари дадил қадамдир”, – дейилади компания раҳбарияти баёнотида.

    Бошқа янгиликлар