Бугун, 29 октябрь куни тонгда UNESCO Бош конференциясининг 43-сессиясида иштирок этиш учун ташкилот Бош директори Одри Азуле ва конференция иштирокчилари илк “Париж - Самарқанд” чартер рейси билан Самарқанд шаҳрига келди.
2017 йилдан буён ташкилотга раҳбарлик қилган Одри Азуле учун мазкур сессия унинг UNESCO Бош директори сифатида қатнашган сўнгги сессияси бўлади.
Самарқандда UNESCO'нинг янги бош директори расман тасдиқланади. Бу лавозимни яқинда ташкилот Ижроия қўмитасининг 222-сессиясида ўтказилган сайловда ғолиб чиққан мисрлик 54 ёшли Холид Ал-Ананий эгаллайди.
Маълумот учун, UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси сўнгги қирқ йил ичида илк бор Париждан бошқа шаҳарда, 30 октябрь - 13 ноябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтади.






