Слейтер Жонс исмли заргар оғир касаллик туфайли ўнг кўзидан айрилган. У протез кўзини одатий кўринишда эмас, ўзига хос тарзда безашга қарор қилган ва бу ғояни амалга ошириш учун тажрибали мутахассис Жон Лимга мурожаат қилган.
Лимнинг сўзларига кўра, у шу пайтгача 10 мингга яқин сунъий кўз тайёрлаган, энг кичик бемори 6 ҳафталик чақалоқ, энг ёши каттаси эса 101 ёшда бўлган. Бироқ Слейтернинг кўзи материал жиҳатидан энг қиммат ва энг ноодатий намунаси бўлиб чиққан.
Марказида жойлашган 2 қиротли ҳақиқий олмос ёруғлик тушганда ялтираб туради ва Жонс иштирокидаги ҳар қандай суҳбатда эътиборни ўзига тортади. Унга кўра, бу нафақат тиббий восита, балки ўз ижодини ифода этишнинг ўзига хос йўлидир.