Қашқадарёда 19 ёшли ҳайдовчи йигит мижоз сифатида машинасига ўтирган қизнинг қариндошлари томонидан калтакланди.
Калтакланган йигит 2006 йилда туғилган бўлиб, такси ҳайдовчиси сифатида хизмат кўрсатади. Айни шу куни Чугуртма қишлоғида яшовчи 9-синфда ўқийдиган ўқувчи қизни йўл-йўлакай машинасига миндирган. Бу ҳолатни нотўғри тушунган йигитлар уни дўппослаган.
Бемор бош, энса соҳасида шилинган жароҳатлари, пешонасида тери остида гематомаси ва таналарида шилинган жароҳатлар билан шифохонага мурожаат қилган. Ҳозирда бемор анча яхши.
Мазкур ҳолат юзасидан айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан тергов ҳамда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.