АсосийЖамият

Ташиев шаҳар раҳбарларини калтаклаб, қамоқ билан қўрқитди

МХДҚ раиси Ташиев Манас шаҳар ҳокими ва кенгаш раисига нисбатан зўравонлик қилгани ҳақида маълумотлар тасдиқланди.

'Ташиев шаҳар раҳбарларини калтаклаб, қамоқ билан қўрқитди'ning rasmi

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Манас шаҳар ҳокими Эрнисбек Ўрмоқов ва шаҳар кенгаши раисини калтаклагани аниқ бўлди.

Ўрмоқовнинг сўзларига кўра, ушбу воқеа шаҳар ривожи учун ажратилган маблағларнинг тақсимоти юзасидан келиб чиққан келишмовчиликдан кейин содир бўлган.

Ҳоким бу ҳолатни тасдиқлар экан, “Ташиев қатъий раҳбар, у ҳалол ишлайди. Биз хато қилган бўлсак керак”, дея изоҳ берди.

Аввалроқ Ташиев ўзи ҳам шаҳар раҳбарларини “калтаклаганини” омма олдида тан олган ва “агар яна такрорланса, қамоққа тушиши мумкин эди”, дея таҳдид қилган.

    Бошқа янгиликлар