Қуддусдаги “Ҳадасса” тиббиёт маркази маълум қилишича, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу шифохонада кенг қамровли текширувдан ўтди.
Таҳлиллар натижасига кўра, унинг умумий ҳолати яхши, аммо нафас йўлларида яллиғланиш — бронхит белгилари аниқланган. Шифокорлар томонидан зарур дори воситалари билан даволаш муолажалари ўтказилган.
Шунингдек, унинг ушбу касаллиги атрофдагилар учун хавф туғдирмаслиги қайд этилган.