АсосийДунё

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 34 даража иссиқ бўлади.

'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

“Ўзгидромет” бугун, 14 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–12 даража, кундузи 25–27 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасидаҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9–14 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9–14 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11–16 даража, кундузи 29–34 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларидаҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 18–23 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар