Ҳукумат қарори билан “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисида ”ги низом тасдиқланди.
Билдирилишича, низом, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжатларни тақдим этишда ягона талабларни белгилайди.
Зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларига эга бўлган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларни Рўйхатга киритиш зарурати ҳақидаги ходимларнинг таклифлари икки нусхада тайёрланиб, иш берувчи ҳамда корхона касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига юборилади.
Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва иш берувчига тақдим қилиш учун Комиссия қуйидагиларни текширади, жумладан:
- иш жойининг режаси ишлаб чиқаришлар, ишлар ва ускуналар жойлашган корхонанинг бош лойиҳасига мослигини;
- технологик жараёнга, ускуналарни ишлатиш бўйича қоидаларга риоя этилганини, жиҳозлар, асбоблар ва ускуналар созлигини;
- жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва яроқлилиги, ҳимоя кийимининг мавжудлиги ва мослигини;
Текшириш вақтида аниқланган меҳнат шароитларининг белгиланган меъёрларга нисбатан бузилиши ҳолатлари ва камчиликлар аттестация ўтказилишига қадар бартараф этилади.