АсосийЖамият

Фарғонада иккита Lacetti тўқнашиши ортидан улардан бири ёниб кетди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Фарғонада иккита Lacetti тўқнашиши ортидан улардан бири ёниб кетди'ning rasmi

12 октябрь куни соат 21:35 атрофида Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2004 йилда туғилган ҳайдовчи Locetti-2 машинасида ҳаракатланаётиб, бошқа бир Locetti-2 ни қувиб ўтмоқчи бўлган. Бироқ у бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир этган.

Тўқнашув натижасида ҳайдовчи У.Б. бошқарган автомобилда ёнғин чиққан. Ёнғин қисқа фурсатда ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилди.

Расман маълум қилинишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар