АсосийЖамият

Ўзбекистонда 8 йилдан бери фаолият юритиб келаётган наркотармоқ фош этилди

"Deadpool" номли Марказий Осиёдаги йирик Телеграм наркодўконининг тарқатувчилари қўлга олинди.

'Ўзбекистонда 8 йилдан бери фаолият юритиб келаётган наркотармоқ фош этилди'ning rasmi

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида божхона органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбирлар натижасида 2017 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган, 4 минг нафар фаол обуначиси бўлган “Deadpool” номли Марказий Осиёдаги йирик Телеграм наркодўконнинг йирик тарқатувчилари қўлга олинди.

Жумладан, 2025 йил 31 август куни Андижон вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорликда Андижон вилояти Хўжаобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда қирғиз-ўзбек давлат чегарасида Қирғизистондан Ўзбекистон ҳудудига "Деадпоол" наркодўкон куратори “Warren Buffett” топшириғига асосан Қирғизистондаги наркодўкон ишчиси омбор мудири томонидан улоқтирилган 2 бўлакда кўк рангли скотчларга ўралган 602 грамм “alfa-PVP” синтетик гиёҳвандлик воситасини Ўзбекистон Республикаси фуқароси қабул қилиб олаётганида қўлга олинган.

Суриштирув давомида ушбу шахс 2023 йилдан буён наркодўкон ишчиси эканлиги, йилига ўртача 20 кг ёки 100 минг доза, сўнгги 3 йилда жами 50 кг ёки 250 минг доза синтетик наркотиклар тарқатганлигини маълум қилган.

Бундан ташқари, 2025 йил 10 сентябрь куни Тошкент вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида ўтказилган “назорат остида етказиб бериш” тезкор-қидирув тадбирида 2 нафар фуқаролар “Deadpool” наркодўкон куратори “Warren Buffett” топшириғига асосан Россиядаги наркодўкон ишчиси омбор мудири томонидан бериб юборилган, муқаддам Тошкент вилоятида жойлашган “Navoiy”чегара божхона постида аниқланган аккумулятор ичига хуфиёна яширилган 20 дона қора изолентага ўралган 492,2 грамм “клефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олаётганларида қўлга олинди.

Суриштирув жараёнида ушбу 2 нафар шахс 6 ойдан буён наркодўкон ишчиси эканликлари, ҳар бири ойига ўртача 0,5 кг ёки 2,5 минг доза, 6 ойда эса 2,5 кг ёки 12,5 минг доза синтетик наркотиклар тарқатганликларини маълум қилишган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган йирик тарқатувчи шахсларнинг ҳар бирида камида 10 нафардан ортиқ “закладчиклари”, яъни майда тарқатувчилари бўлиб, улар томонидан тарқатиш ва кўмиш нуқталари сифатида Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Бектемир ва Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидаги истироҳат боғлари ва таълим муассасалари атрофлари танлаб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирилди.'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирилди.

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги вазият мураккаблиги сабаб фуқароларни шахсий хавфсизликка жиддий эътибор қаратишга чақирди.

    'Тошкентда ЙПХ инспектори ҳалок бўлди.'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:14

    Тошкентда ЙПХ инспектори ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

    'Президент Термизда базалт ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:02

    Президент Термизда базалт ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди

    Давлат раҳбари Сурхондарёга ташрифи давомида қиймати 26 млн долларлик базалт маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.

    'Арманистон бош вазири 30 йиллик турмуш ўртоғи билан ажрашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:52

    Арманистон бош вазири 30 йиллик турмуш ўртоғи билан ажрашди

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва унинг фуқаролик никоҳидаги турмуш ўртоғи Анна Акопян биргаликдаги ҳаётига якун ясаганини маълум қилди.

    'Қоидабузарлиги билан мақтанган “тунингчи” узр сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:12

    Қоидабузарлиги билан мақтанган “тунингчи” узр сўради

    Uzbelas Performance раҳбари Асадбек Жумаев ижтимоий тармоқларда тарқалган баҳсли интервьюсидан сўнг жамоатчиликдан узр сўради.

    'Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:42

    Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилади

    Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳридан Истанбул ва Дубай шаҳарларига янги авиарейслар йўлга қўйилади.