АсосийДунё

Италияда янги қонун лойиҳаси тақдим этилди

Қонунга кўра, жамоат жойларида бурқа кийиш тақиқланади.

'Италияда янги қонун лойиҳаси тақдим этилди'ning rasmi

Италия Бош вазири Жоржия Мелони етакчилигидаги “Италия биродарлари” партияси “исломий ва маданий ажралиш” деб аталган ҳолатларга қарши курашиш мақсадида янги қонун лойиҳасини парламентга тақдим этди. Бу ҳақда “Zamon.uz” нашри хабар берди.

Reuters ва Finansial Times хабарига кўра, қонун лойиҳасида бир неча муҳим чекловлар белгиланган. Унга кўра, бурқа ва ниқоб каби юзни тўлиқ ёпувчи кийимларни жамоат жойларида, мактабларда, университетларда, савдо марказларида ҳамда давлат идораларида кийиш мутлақо тақиқланади. Мазкур қоидани бузганларга 300 евродан 3 000 еврогача жарима солинади. 

Янги тартибда масжидлар ва мусулмон ташкилотлари барча молиявий манбаларини очиқлаши мажбурий бўлади. Агар четдан келаётган маблағлар “Италия қадриятларига таҳдид солувчи” деб топилса, улар тақиқланиши ёки музлатилиши мумкин.

Шунингдек, қонун лойиҳасида мажбурий никоҳлар, диний босим ўтказиш каби амалиётларга қарши қатъий жазо чоралари киритилган. Ҳужжат муаллифлари бу ташаббусни “Италия жамиятини ҳимоя қилиш ва диний радикаллашувнинг олдини олиш” деб изоҳламоқда.

Аммо инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва мусулмон жамоалари буни диний эркинликка тажовуз деб баҳоламоқда. Уларнинг фикрича, бундай чекловлар Италия Конституциясида кафолатланган виждон ва эътиқод эркинлиги принципларига зид.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Италияда икки нафар спортчи ўғирлик учун спортдан вақтинча четлатилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:17

    Италияда икки нафар спортчи ўғирлик учун спортдан вақтинча четлатилди

    Улар Сингапур аэропортида косметик маҳсулотлар ўғирланиши билан боғлиқ иш бўйича ўз айбларини тан олган.

    'Индонезия исроиллик спортчиларга Жаҳон чемпионати учун виза беришдан бош тортди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:07

    Индонезия исроиллик спортчиларга Жаҳон чемпионати учун виза беришдан бош тортди

    Мамлакатнинг ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бўйича мувофиқлаштирувчи вазири Юсрил Ихза Махендра буни тасдиқлади.

    'Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик 3 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:36

    Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик 3 йилга қамалди

    Суд унинг айбини тан олиши, пушаймонлиги ва оғир моддий аҳволини инобатга олиб, 3 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган.

    'Трамп дағдаға қилди, Нобель Венесуэлага кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:32

    Трамп дағдаға қилди, Нобель Венесуэлага кетди

    2025 йилги Тинчлик бўйича Нобель мукофоти венесуэлалик сиёсатчи Мария Корина Мачадога берилди.

    'Путин Озарбайжон самолётининг ҳалокатида Россиянинг айбини тан олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:55

    Путин Озарбайжон самолётининг ҳалокатида Россиянинг айбини тан олди

    Душанбедаги учрашувда Россия президенти 2024 йил декабрида юз берган фожиа учун жавобгарликни зиммасига олди.

    'Энди Жиззахдаги боғчаларда 30 дан ортиқ бола овқатдан заҳарланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:17

    Энди Жиззахдаги боғчаларда 30 дан ортиқ бола овқатдан заҳарланди

    Аввалроқ, 4 тумандаги боғчада боллар оммавий заҳарланган эди.