АсосийСиёсат

ФВВ тизими янгиланади

Президент фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

'ФВВ тизими янгиланади'ning rasmi

Фавқулодда вазиятларни олдини олишда янги ёндашувлар, рақамли инфратузилма ва маҳаллий профилактикага урғу берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизимини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди.

Таъкидланишича, соҳада ҳозирча комплекс ёндашув етишмайди, иш жараёнлари эса замон талабларига мослашмаган.

Мутасаддилар маълум қилишича, фавқулодда ҳолатларнинг 70 фоиздан ортиғи аҳоли хонадонларида рўй бермоқда.

Шу сабабли, хавфсизликни таъминлашда профилактика ишларини маҳаллаларда ташкил этиш, рақамли технологияларни жорий этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янгилаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, ФВВ академиясида дуал таълим ва малака ошириш маркази ташкил қилиниши, замонавий қутқарув техникасини ишлаб чиқариш ва фан-амалий тадқиқотларни кенгайтириш режалаштирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 15:30

    Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди

    Президент Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади.

    'Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 14:28

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди

    Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва замонавий техникаларни жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

    'Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади'ning rasmi

    Сиёсат 24.02.2026 14:24

    Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни мамлакатимизда расмий ташрифда бўлиб турган Беларусь Бош вазири Александр Турчин билан учрашди.

    'Бешта давлат Ғазога қўшин юборади'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2026 04:59

    Бешта давлат Ғазога қўшин юборади

    Қозоғистон ҳам Халқаро барқарорлаштириш кучлари таркибида хизмат қилиш учун қўшин юборишга тайёрлигини билдирди.

    'Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2026 00:45

    Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон президенти Вашингтондаги саммитда нутқ сўзлаб, қатор учрашувлар ўтказди ва инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди.

    'Мирзиёев Вашингтондаги “Тинчлик кенгаши” йиғилишида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 19.02.2026 18:30

    Мирзиёев Вашингтондаги “Тинчлик кенгаши” йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон президенти саммитда Ғазони тиклаш ва минтақада барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича мамлакат позициясини билдирди.