АсосийЖамият

Андижонда электр подстанциясида ёнғин юз берди

Хўш, ҳодиса оқибатлари қандай?

'Андижонда электр подстанциясида ёнғин юз берди'ning rasmi

8 октябрь куни соат 18:32 да Андижон шаҳрининг “Пахтакор” маҳалласида жойлашган “Ёйилма” оралиқ электр подстанциясида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Ҳодисадан сўнг 18:34 да ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, 18:45 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар