АсосийЖамият

Сенат Фарғонадаги мактаб директори билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди

Жамиятдаги бундай ҳолатлар давлат идораларига бўлган ишончга путур етказмаслиги учун парламент назоратининг аҳамияти катта экани қайд этилмоқда.

'Сенат Фарғонадаги мактаб директори билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди'ning rasmi

Фарғона вилояти Фурқат туманида мактаб директори ИИБ ходимлари томонидан ечинтирилиб, дўппослангани ҳақидаги хабар жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлди.

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳолатни назоратга олганини маълум қилди. Сенатор Малика Қодирханова тизимдаги бундай қонунбузилишларга нисбатан қатъий чора кўрилиши зарурлигини таъкидлади.

Жамиятдаги бундай ҳолатлар давлат идораларига бўлган ишончга путур етказмаслиги учун парламент назоратининг аҳамияти катта экани қайд этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар