АсосийЖамият

Mетро бекатида чақалоқ дунёга келди

Аёлга поездларни кутиб олиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходима фарзандини соғ-омон дунёга келтиришига яқиндан кўмаклашган.

'Mетро бекатида чақалоқ дунёга келди'ning rasmi

Бугун, 6 октябрь куни Тошкент метрополитенининг Ғафур Ғулом бекатида чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди. 

Маълум қилинишича, поездларни кутиб олиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходима –М.Н.га хизмат давомида бекат ўтиш йўлагидаги ички ишлар ходими томонидан йўловчи аёлнинг ҳолати бўйича хабар берилган. 

Бир лаҳзада вазиятни тўғри баҳолаган Н.М. хизмат давомида ўзига ўргатилган махсус билимлар ва кўникмаларни ишга солган ҳолда биринчи ёрдам кўрсатиб, воқеа жойида аёлнинг фарзандини соғ-омон дунёга келтиришига яқиндан кўмаклашган ҳамда чақалоқ соғлиги учун керакли ёрдамларни (киндик қисми боғланиб, янги туғулган чақалоқ нафас олиш рефлексини фаоллаштирган) кўрсатган.

Бу вақт ичида тез ёрдам хизмати ва аёлнинг яқинлари чақирилган. Тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар (тахмиман 10 дақиқа) ходимлар она ва чақалоқ ҳолатини назорат остида ушлаб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаган.

Ҳозирда она ва чақалоқнинг соғлиги яхши, улар шифохонага етказилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Олий ўқув юртларида талабаларга стипендия бериш нега кечикябди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:40

    Олий ўқув юртларида талабаларга стипендия бериш нега кечикябди?

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

    'Мактабда болаларни калтаклаган котиба видеоси юзасидан изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Мактабда болаларни калтаклаган котиба видеоси юзасидан изоҳ берилди

    Вазирлик сиздирган хабарга кўра ҳолат назоратга олинган.

    'Тошкент ва Фарғонада йирик гиёҳвандлик ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:16

    Тошкент ва Фарғонада йирик гиёҳвандлик ҳолатлари фош этилди

    Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ўзбекистон Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни қўллаб-қувватлайди — ТИВ'ning rasmi

    Жамият 09.10.2025 19:38

    '“2+6” дастурига мувофиқ ёшларга субсидия ажратилади'ning rasmi

    Жамият 09.10.2025 17:29

    “2+6” дастурига мувофиқ ёшларга субсидия ажратилади

    Энди ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганаётган ёшлар харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

    'Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш қачондан бошланиши айтилди'ning rasmi

    Жамият 09.10.2025 16:01

    Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш қачондан бошланиши айтилди

    Ушбу жараёнда ҳар бир фуқаро доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ҳисобга олинади.