Тошкент вилояти ФВБнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 4 октябрь куни соат 19:45 да Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 88-километрида ҳаракатланиб кетаётган "МАН" русумли юк автомашинаси "Матиз" автомашинаси билан тўқнашуви натижасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, соат 19:51 да ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, соат 19:53да ўраб олиниб, соат 20:07 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ, дейилади хабарда.