Ўзэнергоинспекция Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида “М. О.” МЧЖга қарашли АЁҚШда Аи-92 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция хабар берди.
Ушбу қоидабузарликлар натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган 2 640 литр автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилган.
Қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефт маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилган.