АсосийЖамият

Самарқанддаги боғчада болаларга сифатсиз овқат берилгани айтилди

Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

'Самарқанддаги боғчада болаларга сифатсиз овқат берилгани айтилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Нуробод туманидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида болаларга сифатсиз озиқ-овқат маҳсулоти берилгани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Унга кўра, вилоят Санитария ва эпидемиология жамоат саломатлиги бошқармаси мутахассислари иштирокида ишчи гуруҳи тузилиб ўрганилган.

Ўрганишлар жараёнида 1-сон ДМТТ да фаолият юритаётган ошпазларнинг овқат пишириш технологияларига амал қилмаганлиги ҳамда эътиборсизлиги сабаб кечки нонуштага  тайёрланган ширин кулчалар (булочкалар) куйдириб пиширилганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан буюртмачи томонидан аутсорсинг "ПРООФ ФООД" МЧЖ корхонаси раҳбарияти огоҳлантирилган. 

Аутсорсинг томонидан сифациз гўшт  маҳсулотлари етказиб берилганлиги ҳақидаги хабар ўз исботини топмаган.

Нуробод туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Санепидқўмита туман бирлашмаси эпидемиологи  маълумотига кўра, 30 сентябрь санасидан бугунги кунга қадар боғча ёшдаги болаларнинг (ДМТТ тарбияланувчилари) овқатдан заҳарланганлиги бўйича мурожаат келиб тушмаган. Ижтимоий  тармоқларда Нурободда  50 нафардан ортиқ ДМТТ тарбияланувчиси касаллангани айтилган хабар асоссиз бўлиб чиқди.

Бошқарма блогерлардан ёлғон ахборот тарқатмасликларини сўрамоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахда сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:58

    Жиззахда сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ аниқланди

    АЁҚШда сотилаётган АИ-92 бензин лабораторияда текширилганда давлат стандарт талабларига мос келмаган.

    'Бугун ҳаво бироз совийди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:35

    Бугун ҳаво бироз совийди

    5 октябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Ўзбекистонда икки кун кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 22:04

    Ўзбекистонда икки кун кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда

    Мутахассислар аҳолини эрталаб ва кундузги вақтда қўшимча эҳтиёткорликка чақирмоқда.

    'Самарқандда Tracker-2 пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 19:51

    Самарқандда Tracker-2 пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди

    Вилоят расмийлари ҳолат юзасидан маълумот беришди. Унга кўра...

    'Ўзбекистонда сентябрь ойида қарийб 81 млрд сўмлик "свет" ва газ талон-торож қилинди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 17:40

    Ўзбекистонда сентябрь ойида қарийб 81 млрд сўмлик "свет" ва газ талон-торож қилинди

    Қоидабузар истеъмолчиларга чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    'Тўртта вилоятда мансабдорлар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 15:33

    Тўртта вилоятда мансабдорлар пора билан қўлга тушди

    Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Тошкентда бир гуруҳ мансабдорлар пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.