АсосийДунё

Қирғизистонда “Коля Қирғиз” жиноий гуруҳи аъзолари қўлга олинди

Видеони ташкил қилиш ва тайёрлашда иштирок этганларнинг барчаси аниқланиб, тергов тадбирлари давом эттирилмоқда.

'Қирғизистонда “Коля Қирғиз” жиноий гуруҳи аъзолари қўлга олинди'ning rasmi

Қирғизистонлик марҳум криминал авторитет Қамчибек Кўлбоев (Қамчибек Асанбек)нинг уюшган жиноий гуруҳи собиқ аъзолари ушланди. Бу ҳақда “24.кг” хабар берди.

Билдирилишича, ушбу 3 шахс бузғунчи сиёсий кучлар билан республикада минтақалараро вазиятни беқарорлаштириш, ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишга уриниш бўйича провокацион видеолавҳа тайёрлаган. Шунингдек, улар тадбиркорнинг катта миқдордаги пулини ўғирлаган. 

Видеони ташкил қилиш ва тайёрлашда иштирок этганларнинг барчаси аниқланган. Ҳозирда тегишли тергов-тезкор тадбирлари давом эттирилмоқда.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни қўзғатишга (нифоқ) қаратилган ҳаракатлар, шунингдек, оммавий тартибсизликлар уюштириш ва унда иштирок этиш учун қонун ҳужжатларида 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутадиган жиноий жавобгарлик борлиги ҳақида огоҳлантирган.

    Бошқа янгиликлар