АсосийЖамият

Тошкентда Cobalt пиёдани уриб юборди

Пиёданинг соғлиғи бўйича қўшимча текширувлар ўтказилмоқда.

'Тошкентда Cobalt пиёдани уриб юборди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 27 сентябрь куни соат 18:30 да Амир Темур кўчасида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Р. бошқарувидаги Cobalt русумли автомoбил тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқарони уриб юбoрган. Ҳодисадан сўнг жабрланувчига зудлик билан шифокорлар томонидан бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг соғлиғи бўйича қўшимча тиббий текширувлар ўтказилмоқда.

Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. ЙТҲ сабаблари ва ҳайдовчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо судга оид экспертиза натижалари асосида берилади, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар