АсосийЖамият

Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлдими?

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати расмий маълумот берди.

'Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлдими?'ning rasmi

Тошкент шаҳрида бола ўғрилари пайдо бўлгани тўғрисидаги хабарлар юзасидан пойтахт ИИББ матбуот хизмати расмий маълумот берди. 

Сўнгги кунларда айрим ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларда гўёки Тошкент шаҳрида бола ўғрилари пайдо бўлганлиги, мактаблар, кўп қаватли уйлар олдида болаларни алдаб машинага солиб олиб кетишмоқчи бўлганлиги ҳақида аудиохабарлар тарқалган.

Билдирилишича, Тошкент шаҳрида сўнгги беш йиллик таҳлиллар жараёнида бола ўғрилиги ҳолатлари қайд этилмаган ва ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бошқарма асосланмаган ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни ҳамда уларни тарқатмасликни сўраган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида бола ўғирлаш ҳақидаги миш-миш болакайнинг ёлғон гапидан келиб чиққани аниқланганди. Бола сўроқсиз дўстининг уйига борган, уни излаб топган қариндошларига эса ноқулай вазиятдан чиқиш учун “мени ўғирлаб кетишмоқчи бўлишди” мазмунида гапирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳаво бироз совийди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:35

    Бугун ҳаво бироз совийди

    5 октябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Ўзбекистонда икки кун кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 22:04

    Ўзбекистонда икки кун кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда

    Мутахассислар аҳолини эрталаб ва кундузги вақтда қўшимча эҳтиёткорликка чақирмоқда.

    'Самарқандда Tracker-2 пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 19:51

    Самарқандда Tracker-2 пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди

    Вилоят расмийлари ҳолат юзасидан маълумот беришди. Унга кўра...

    'Ўзбекистонда сентябрь ойида қарийб 81 млрд сўмлик "свет" ва газ талон-торож қилинди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 17:40

    Ўзбекистонда сентябрь ойида қарийб 81 млрд сўмлик "свет" ва газ талон-торож қилинди

    Қоидабузар истеъмолчиларга чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    'Тўртта вилоятда мансабдорлар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 15:33

    Тўртта вилоятда мансабдорлар пора билан қўлга тушди

    Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Тошкентда бир гуруҳ мансабдорлар пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    'Россия ва Украина ўртасидаги можарода иштирок этган ўзбекистонлик қамалди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 14:26

    Россия ва Украина ўртасидаги можарода иштирок этган ўзбекистонлик қамалди

    У Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, Россия Қуролли Кучлари сафида "машинист механик" бўлиб, шартли "Дед" "позывной"и остида хизмат қилган.