АсосийБу қизиқ

Ўзбекистон IQ даражаси бўйича дунёда нечанчи ўринда?

Энг юқори даража Хитой, Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Сингапурда қайд этилган.

'Ўзбекистон IQ даражаси бўйича дунёда нечанчи ўринда?'ning rasmi

Ўзбекистон IQ ўртача даражаси бўйича 2025-йилги мамлакатлар рейтингида 126 мамлакат ичида 70-ўринни эгаллади.

Маълум қилинишича, мамлакат аҳолисининг IQ ўртача даражаси 96,8 га тенг бўлди. Бу ўтган йилдаги 94,5 дан юқори, лекин жаҳон бўйича IQ ўртача кўрсаткичи 100 дан пастдир.

Шунингдек, МДҲ давлатлари орасида IQ даражаси Россия 103,2, Арманистон 1012,6, Беларус 98,7, Озарбайжон 98,7, Мўғулистонда 97,3 Ўзбекистонга қараганда юқори Украина 95,4, Қирғизистон 94,9 ва Тожикистонда 93,6 эса пастроқдир.

Энг юқори IQ даражаси Хитой, Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Сингапурда қайд этилган Энг пасти эса Габон, Ангола ва Бенинда.

Қуйида мамлакатлар бўйича ўртача IQ кўрсаткичи 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра келтирилди. Ушбу тадқиқот бутун дунё бўйлаб айнан бир хил IQ тестини топширган 1 352 763 кишининг натижаларига асосланган. Рейтинг ҳар йили 1 январда ўтган йилги маʼлумотлар асосида янгиланади.

    Бошқа янгиликлар