Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунё шаҳарлари ичида 6-ўринга чиқди. Бу ҳақда IQAir халқаро мониторинг платформаси хабар берди.

Соат 10:11 ҳолатига кўра, пойтахт ҳавосида инсон саломатлиги учун энг хавфли ҳисобланган PM 2.5 зарралари миқдори 38,9 мкг/м³ ни ташкил қилган. Бу кўрсаткич ҳавонинг “сифат паст” тоифасига киради.
Мутахассислар бундай вазиятда:
- зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик,
- ниқоб тақиб юриш,
- хонани мунтазам тозалаш ва шамоллатмаслик,
- юз-қўлларни тез-тез ювишни тавсия этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 сентябрь куни Тошкент дунё бўйича энг ифлос ҳаво қайд этилган шаҳар сифатида 1-ўринда қайд этилган эди.






