АсосийСиёсат

Мирзиёевнинг АҚШдаги 3 кунлик сафаридан нималар маълум?

Ўзбекистон етакчиси Нью-Йорк шаҳрида дунёнинг йирик кампания лидерлари ҳамда ташкилот раҳбарлари билан учрашди.

'Мирзиёевнинг АҚШдаги 3 кунлик сафаридан нималар маълум?'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида дунёнинг йирик кампания лидерлари ҳамда ташкилот раҳбарлари билан учрашди. Хўш улар нимани муҳокама қилди. Кўпчиликка қизиқ бўлган саволларга мазкур мақола орқали жавоб топишингиз мумкин.

Халқаро валюта жамғармаси билан шерикликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Ню-Ёрк шаҳрида Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди.

Ушбу нуфузли глобал тузилма билан шерикликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

ХВЖ раҳбари Кристалина Георгиева Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишларга юксак баҳо бериб, ортга қайтмас ислоҳотларни қатъий қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Жамғарма билан макроиқтисодий сиёсат, бюджет ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш соҳаларида самарали ҳамкорлик қилинаётгани мамнуният билан қайд этилди. Мутахассисларимиз ХВЖ марказларида мунтазам равишда малака ошириш дастурларидан ўтмоқда. Жорий йилда мамлакатимиз молия соҳасининг барқарорлиги биргаликда баҳоланди ва "йўл харитаси" қабул қилинди.

Учрашув давомида пул-кредит ва фискал сиёсатни ривожлантириш, статистика тизимини трансформация қилиш бўйича жамғарманинг экспертлик кўмагини давом эттириш, шунингдек, иқтисодий идоралар ходимлари учун ўқув дастурларини кенгайтириш юзасидан келишувларга эришилди.

АҚШнинг етакчи компаниялари билан муҳим минераллар соҳасида шерикликни ривожлантириш режалари кўриб чиқилди

Шавкат Мирзиёев Nyu-York шаҳрига ташрифи чоғида ўзи учун ажратилган қароргоҳда АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди.

Делегация таркибида учрашувда “Traxys” компанияси директорлар кенгаши раиси Алан Доктер, Колорадо геология мактаби витсе-президенти Жон Бредфорд, “McKinsey” компанияси катта витсе-президенти Питер Фланаган, “McKinsey” компаниясининг катта ҳамкори ва Марказий Осиё бўйича офиси раҳбари Ермолай Солженитсин ва “Go Green Partners” компанияси бош директори Михаил Седой қатнашди.

АҚШнинг ушбу етакчи компания ва ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

“Traxys” муҳим хомашё ва минераллар, шу жумладан энергетик ўтиш учун зарур бўлган хомашё ва минералларни етказиб бериш бўйича жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади. Компания билан биргаликда геология-қидирув ва конларни ўзлаштириш соҳасида 1 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилган. Муҳим минералларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва барқарор етказиб бериш занжирларини яратиш соҳасида илғор технологиялар ва билимларни жорий этиш бўйича битим ва "йўл харитаси" қабул қилинди.

Колорадо кончилик мактаби тоғ-конь саноати учун мутахассислар тайёрлаш бўйича етакчи муҳандислик университетидир.

Ушбу таълим муассасаси билан Ўзбекистон геология фанлари университети қошида Компетенциялар марказини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

“FLSmidth” тоғ-конь ва бойитиш саноати учун технологиялар ва ускуналарни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Компания мамлакат мис саноатини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда.

McKinsey” тоғ-кон саноати корхоналарини бошқариш, консалтинг ва стратегик ривожлантириш соҳасида илғор компания ҳисобланади. Компания билан биргаликда мамлакатимиз хомашё базасини ривожлантириш, тоғ-кон саноати қувватларини кенгайтириш ва уни чуқур трансформация қилиш стратегияси тайёрланди.

Go Green Partners” "яшил" энергетика учун муҳим минералларни қазиб олиш ва қайта ишлашга сармоя киритишга ихтисослашган. Компания истиқболли майдонларда геологик қидирув ишларини олиб боришни режалаштирмоқда. Мазкур компанияларнинг умумий капиталлашуви 20 миллиард АҚШ долларидан ошади.

Лойиҳаларни жадаллаштириш ва янги таклифлар тайёрлаш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.

Ўзбекистон "Blackrock" компанияси билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига амалий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида "Блаcкроcк" инвестиция компанияси директорлар кенгаши аъзоси ва катта бошқарувчи директори Адебаё Огунлесини қабул қилди.

“Blackrock” – Американинг активлар ва фондларни бошқариш, шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатишга ихтисослашган йирик инвестиция компанияси. Компания активлари 11 триллион АҚШ долларидан ошади.

АҚШнинг етакчи компанияси билан стратегик шерикликни, энг аввало, энергетика, транспорт ва сув инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Қўшма фонд ташкил этиш режалари қўллаб-қувватланди. Тез фурсатда Платформа консепсияси келишилади ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бошланади.

Президент Жаҳон банки билан стратегик ҳамкорлик дастурини кенгайтириш ишларини муҳолама қилди

Нью-Йорк шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Ажай Бангани банк фаолиятидаги ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватлашга қаратилган муваффақиятли ислоҳотлар билан табриклади.

Ўз навбатида, Жаҳон банки раҳбари мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар натижаларини юқори баҳолади.

Жаҳон банки гуруҳи билан стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда ушбу глобал молиявий институт билан, энг аввало, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар доирасидаги устувор дастур ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суришда ҳамкорликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди.

Мамлакатимиз банкнинг Европа ва Марказий Осиёдаги энг йирик ҳамкорларидан биридир. Қўшма лойиҳалар портфели 14 миллиард доллардан ошди. Тошкентда Жаҳон банкининг минтақавий офиси очилди. Яқинда Наманган шаҳрида ўтган "Камбағалликдан фаровонлик сари" ИИИ халқаро форуми якунлари юксак баҳоланди.

Давлатимиз раҳбари амалдаги Шериклик дастурида асосий эътиборни барқарор ўсишни таъминлашга, лойиҳаларни жадал, сифатли ва самарали амалга оширишга қаратиш муҳим эканини таъкидлади.

Камбағалликка қарши курашиш, хотин-қизлар ва ёшлар учун иш ўринлари яратиш, янги "Намунали маҳалла" модели асосида ҳудудларни комплекс ривожлантириш, қишлоқ инфратузилмаси, хусусий сектор лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, давлат активларини хусусийлаштириш масалаларида экспертлик кўмаги, иқтисодиётни карбонсизлаштириш ва молия соҳасини трансформация қилиш стратегиясини амалга ошириш каби йўналишлар устувор этиб белгиланди.

Банк Марказий Осиё минтақасидаги стратегик инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суришда иштирок этиши муҳимлиги қайд этилди.

"Citigroup" корпорацияси раҳбари билан нимага келишилди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида АҚШнинг энг йирик молиявий корпорацияси – “Citigroup” раиси Жон Дуганни қабул қилди.

Нью-Йорк шаҳридаги ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жеффериес” компанияси раҳбари Браян Фридман билан учрашди.
“Жеффериес” АҚШнинг етакчи мустақил инвестиция компанияларидан бири ҳисобланиб, унинг активлари қарийб 65 миллиард долларни ташкил этади.

Мазкур компания Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасини ривожлантириш ва унинг активларини ИПО орқали реализация қилиш учун стратегик инвесторларни жалб этишда иштирок этади.

"Тошкент" фонд биржаси "NASDAQ" билан ҳамкорликда модернизация қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида “NASDAQ” фонд биржаси раиси Адена Фридман билан учрашув ўтказди.
“NASDAQ” - 30 триллион АҚШ долларидан ортиқ активларни бошқарувчи дунёдаги етакчи молия бозори операторларидан бири.

"Тошкент" фонд биржасини модернизация қилиш, давлат облигациялари савдоси учун яхлит инфратузилма яратиш режалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти "Boeing Global" билан шерикликни кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида “Боеинг Глобал” компанияси президенти Брендан Нелсон билан учрашув ўтказди.

“Boeing Global” - дунёдаги энг йирик авиация ва космик техника ишлаб чиқарувчилардан бири.
Ўзбекистон ушбу компаниянинг кўп йиллик стратегик ҳамкори экани мамнуният билан қайд этилди.
Бу галги ташриф чоғида имзоланган “Боеинг” самолётларини етказиб бериш бўйича янги шартнома ва узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари раҳбарлари билан ўтказилган давра суҳбатидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Гор ҳузурида икки томонлама битимларни алмашиш маросими бўлди.


Хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:

  • Транспорт вазирлиги ва "Boeing Global" компанияси ўртасида транспорт соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисида битим;

  • "Технопарк" МЧЖ ва "ФЛСмидтҳ" компанияси ўртасида тоғ-кон ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида битим;

  • "Акфа гроуп" ва "Cлевеланд Cлиниc" ўртасида кўп тармоқли клиника ва таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисида битим;

  • "Cентрум Аир" авиакомпанияси ва "Оппенҳеимер" инвестиция компанияси ўртасида ўзаро шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим;

  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва "Cитигроуп" компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

  • "Ўзбекгидроенерго" АЖ ва "Cаргилл Финанcиал Сервиcес Интернатионал" компанияси ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисида битим;

  •  "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Пангеа Филтратион Течнологй" компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

  • Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда "Cове Cапитал" компанияси ўртасида истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисида битим;
  •  "Янги Кон" МЧЖ ва "СЛБ" компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

  • Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан "Биологиc Интернатионал" компанияси ўртасида сунъий интеллект ва биотехнологиялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун жамғармалар ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим.

  • Ўзбекистон Президенти АҚШ Президентининг махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22-сентябр куни БМТ Бош Ассамблеяси 80-юбилей сессияси тадбирлари доирасида ўзи учун ажратилган қароргоҳда АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди.

Учрашув аввалида Сержио Гор АҚШ Президенти Дональд Трампнинг самимий саломини етказди.

Жорий йил 5-сентябр куни икки мамлакат етакчиларининг телефон орқали мулоқотида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Жадал сиёсий мулоқот, турли даражадаги делегациялар алмашинуви ҳамда ишбилармонлик алоқалари суръати ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Шу кунларда Ню-Ёрк шаҳрида АҚШнинг етакчи компаниялари билан кўплаб самарали учрашув ва тадбирлар ўтказилди. Фуқаро авиацияси, тоғ-кон саноати, молия ва инновациялар, кимё, энергетика ва бошқа устувор йўналишларда умумий қиймати 100 миллиард доллардан зиёд бўлган шартномалар ва истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди.

Янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш учун АҚШ Эксимбанки ва “ДФC” жамғармаси имкониятларидан фойдаланиш, уларни амалга оширишни жадаллаштириш учун қўшма Мувофиқлаштирувчи қўмита таъсис этиш муҳимлиги қайд этилди.

Хавфсизлик, терроризм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти "Аир Продуcтс" билан стратегик шерикликни ривожлантириш режаларини муҳокама қилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига амалий ташрифининг навбатдаги учрашуви "Air Products" компанияси бош ижрочи директори Эдуардо Менезес билан бўлди.

"Air Products" саноат газларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашган. Компаниянинг бозор капиталлашуви 63 миллиард АҚШ долларидан ортиқ. Ҳар йили дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида 200 миллион тонна саноат газларини ишлаб чиқаради ҳамда 750 га яқин ишлаб чиқариш обектларини бошқаради.

Ўзбекистонда юқори технологик саноат корхоналарини ташкил этишга фаол сармоя киритаётган етакчи халқаро компаниялардан бири билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Айни пайтда компаниянинг мамлакатимизга инвестициялари 1 миллиард доллардан ошди. "ГТЛ" заводида саноат газларини қайта ишлаш, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида водород, "Навоийзот"да суюқ карбонат ангидрид ишлаб чиқариш, Шокли музлатиш марказини ташкил этиш каби лойиҳалар амалга оширилди.

Бухорода газ-кимё мажмуасини барпо этиш, кўмирни газлаштириш, экологик тоза авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича келишувларга эришилди.

Учрашув якунида кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга аҳдлашиб олинди.

Ўзбекистон Президенти ЖСТга аъзо бўлиш жараёни муваффақиятли кечаётганини қайд этди


БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди.

Мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши борасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ушбу халқаро ташкилотга аъзо мамлакатлар билан музокаралар суръати мамнуният билан қайд этилди.

ЖСТ меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ миллий қонунчиликни, шу жумладан техник жиҳатдан тартибга солиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини уйғунлаштириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йил ноябр ойида бўлиб ўтадиган Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши натижадорлигини таъминлаш, шунингдек, 2026-йилда музокаралар якунланиши ва мамлакатимиз ташкилотга қўшилиши муҳим экани таъкидланди.

 

    Бошқа янгиликлар