АсосийДунё

Туркияда 21 ёшли қиз ноёб жарроҳлик амалиётидан ўтди

Қизнинг танасидан 287 та тош олиб ташланган.

'Туркияда 21 ёшли қиз ноёб жарроҳлик амалиётидан ўтди'ning rasmi

Туркияда 21 ёшли қизнинг танасидан 287 та тош олиб ташланди Туркиянинг Карабук вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли қиз ноёб жарроҳлик амалиётидан ўтди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Узоқ давом этган қориндаги кучли оғриқлар сабаб шифохонага мурожаат қилган беморнинг текширувлари чоғида танасида кўплаб тошлар аниқланган.

Шифокорлар томонидан ўтказилган мураккаб операция жараёнида қизнинг сийдик йўллари ва буйракларидан жами 287 дона тош олиб ташланди. Олиб ташланган тошларнинг энг каттасининг диаметри 2,5 сантиметр экани қайд этилди.

Тиббий ходимларнинг таъкидлашича, бемор туғма урологик касаллик билан дунёга келган бўлиб, ушбу ҳолат жуда кам учрайдиган тиббий жараён сифатида қайд қилинди.

Операциядан кейин беморнинг аҳволи барқарорлашгани, шифокорлар назорати остида даволаниши давом этаётгани билдирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ фуқароларини зудлик билан Венесуэладан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:11

    АҚШ фуқароларини зудлик билан Венесуэладан чиқиб кетишга чақирди

    Қўшма Штатлар Венесуэлада бўлиб турган ўз фуқароларини мамлакатни зудлик билан тарк этишга ва у ерга саёҳат қилмасликка чақирди.

    'Эрондаги норозилик намойишлари мамлакатдаги 185 та шаҳарни қамраб олди - CNN'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:46

    Эрондаги норозилик намойишлари мамлакатдаги 185 та шаҳарни қамраб олди - CNN

    Ҳалок бўлганлар сони 116 нафарга етгани айтилмоқда.

    '"Биз Гренландияни ҳимоя қилишимиз керак" — Трамп'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 15:40

    "Биз Гренландияни ҳимоя қилишимиз керак" — Трамп

    АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландия Россия ёки Хитой томонидан босиб олинишининг олдини олиш учун Қўшма Штатлар унга эгалик қилиши кераалигини айтди.

    'Афғонистонда урушдан қолган снарядлар тинч аҳоли ҳаётига хавф солмоқда'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 13:40

    Афғонистонда урушдан қолган снарядлар тинч аҳоли ҳаётига хавф солмоқда

    Ҳар ой ўртача 55 киши урушдан қолган портловчи буюмлар туфайли ҳалок бўлмоқда.

    'Дубай нақд пулдан воз кечмоқчи'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 10:19

    Дубай нақд пулдан воз кечмоқчи

    Жорий йилнинг охирига келиб Дубайдаги молиявий операцияларининг 90 фоизи рақамли шаклда амалга оширилади.

    'Туркия ҳаво қатнови бўйича тарихий рекордини янгилади'ning rasmi

    Дунё 10.01.2026 07:12

    Туркия ҳаво қатнови бўйича тарихий рекордини янгилади

    2025 йилда Туркия аэропортлари қарийб 250 миллион йўловчига хизмат кўрсатди.