АсосийДунё

Россия Украинининг уч ҳудудига йир зарба берди.

Ҳужум ортидан ҳалок икки киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳат олган.

'Россия Украинининг уч ҳудудига йир зарба берди.'ning rasmi

Россия армияси Запорожье шаҳрига камида бешта авиабомба ташлади. Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, икки киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳат олган, улардан бири оғир аҳволда. Ҳужум оқибатида турар жойлар, фуқаролик ва саноат инфратузилмаси зарар кўрган.

 Киев вилоятининг Борисполь туманида дрон зарбаларидан кейин уч қаватли уй ва иккита хонадонда ёнғин чиққан. 32 ёшли эркак елкасидан шрапнель билан жароҳат олган. Ижтимоий тармоқларда дронларнинг Бориспол аэропорти томон йўналгани айтилмоқда.

 Суми шаҳрида ҳам камида учта дрон зарбаси қайд этилган. Маҳаллий расмийларга кўра, икки зарба саноат объектларига, бири эса ўқув муассасасига тўғри келган. Яқин атрофдаги кўп қаватли уйларда ойналар синиб, корхона қўриқчиси тан жароҳати олган.

    Бошқа янгиликлар