АсосийЖиноят

Термизда судья ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

'Термизда судья ёрдамчиси пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Термизда судя ёрдамчиси пора билан қўлга тушди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Термиз туман суди судя ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот котиби Darakchi.uz га хабар берди.

Билдирилишича, Термиз туман судининг судя ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мазкур туман судида кўрилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан енгиллик яратиб бериши эвазига дастлаб 500 минг сўм пул маблағини олиб, қўшимча равишда 800 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда судя ёрдамчиси ўзининг қариндоши воситачилигида 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар