АсосийЖиноят

Республиканинг 3 ҳудудида ер майдонларини ноқонуний сотишга уринган мансабдорлар ушланди

Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида бир гуруҳ мансабини суиистеъмол қилган раҳбарларнинг ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди.

'Республиканинг 3 ҳудудида ер майдонларини ноқонуний сотишга уринган мансабдорлар ушланди'ning rasmi

Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Даракчи.узга ДХХ матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, кадастрлар палатасининг Жиззах вилоятидаги туманлардан биридаги филиали бошлиғи туман ҳокимлиги томонидан ўзининг турмуш ўртоғи номига сотиш ҳуқуқисиз, ижара шартномаси асосида ажратилган 42 сотих ер майдонини харидорга сотиб, кейинроқ ҳокимият идораларидаги танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 28 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятида ҳам Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаро кадастрлар палатасининг Жарқўрғон тумани филиали кадастр муҳандиси билан тил бириктириб, ўзи томонидан ноқонуний эгаллаб олинган, аслида Жарқўрғон тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини харидорга 200 млн сўмга сотишга ва 4 млн сўм эвазига унинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришга келишган. Фуқаро 200 млн сўмни,  кадастр муҳандиси эса 15 млн сўмни олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

Ҳудди шундай, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг раиси ўзганинг номида бўлган 15 сотих майдондаги якка тартибдаги турар-жойни ва унга туташ жойлашган давлат захирасидаги 1 гектар 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 150 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сариосиёда ҳоким ўринбосари фирибгарликда айбланиб қамалди'ning rasmi

    Жиноят 21.11.2025 08:28

    'Андижонда 2 млрд сўмлик тилла буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 21:54

    'Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 20:38

    Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди

    Бир қатор ўқитувчилардан имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда 1300–1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

    'Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 11:37

    Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди

    Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича иш қўзғатилди.

    'Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 12:11

    Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди

    Пойтахт Солиқ бошқармасининг бош инспектори 5 минг доллар пора олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Унга нисбатан “пора олиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 07:54

    Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди

    Сирдарёнинг Ховос туманида ИИБнинг икки нафар тезкор ходими гумонланувчиларни қўрқитиб, пул талаб қилди.