АсосийСиёсат

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Шавкат Мирзиёев сўнгги саккиз йилда амалга оширилган ижтимоий ислоҳотлар туфайли камбағаллик даражаси 8,9 фоизгача камайганини очиқлади.

'Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган йўлни таҳлил қилди.

Унинг таъкидлашича, сўнгги саккиз йил ичида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолини муносиб иш билан таъминлаш ва турмуш шароитини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, ёшлар ва аёллар учун имкониятлар кенгайтирилиб, камбағалликка қарши кураш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантирилди.

Давлат раҳбари дастлабки йилларда камбағаллик даражасини ўлчаш бўйича аниқлик етишмаганини эслатиб ўтди. Аммо Жаҳон банки ва БМТ кўмагида халқаро тажриба асосида миллий мезонлар ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ, эндиликда пенсия, нафақа ва ижтимоий ёрдам миқдори энг кам истеъмол харажатларидан паст бўлиши мумкин эмас.

Ислоҳотлар натижасида 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилган бўлса, 2024 йил охиригача бу кўрсаткич 6 фоизгача туширилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '1,7 млн аёл ишли бўлди, 50 минг қиз IT’га ўқитилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 13:01

    1,7 млн аёл ишли бўлди, 50 минг қиз IT’га ўқитилади

    Мамлакатимизда хотин-қизларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш давлат сиёсати даражасига айланди.

    'Наманганда “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форуми бошланди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:39

    Наманганда “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форуми бошланди

    Президент Шавкат Мирзиёев форум очилишида нутқ сўзлаб, глобал муаммони ҳал қилишда халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятини таъкидлади.

    '“Навбаҳор” футбол мактаби уч йил муддатга  “Аякс” футбол академияси бошқарувига берилади'ning rasmi

    Сиёсат 16.09.2025 21:07

    “Навбаҳор” футбол мактаби уч йил муддатга  “Аякс” футбол академияси бошқарувига берилади

    Академиянинг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга олиб келинади.

    'Давлат раҳбари Наманганда туризмни янада ривожлантириш бўйича бир қатор топшириқлар берди'ning rasmi

    Сиёсат 16.09.2025 20:42

    Давлат раҳбари Наманганда туризмни янада ривожлантириш бўйича бир қатор топшириқлар берди

    Соҳада катта лойиҳалар учун кадрлар тайёрлаш мақсадида кейинги ўқув йилидан Австриянинг Кремс университети билан Наманган давлат университетида қўшма факультет ташкил қилинади.

    'Президент: Вилоятда боғчаларни кўпайтириш энг долзарб масала'ning rasmi

    Сиёсат 16.09.2025 20:40

    Президент: Вилоятда боғчаларни кўпайтириш энг долзарб масала

    Наманган шаҳрида бу йил 5 минг, кейинги йил 15 минг ўринли боғча ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди.

    'Наманганлик текстилчилар бренд билан ишлаш бўйича республикада етакчи —Президент'ning rasmi

    Сиёсат 16.09.2025 20:23

    Наманганлик текстилчилар бренд билан ишлаш бўйича республикада етакчи —Президент

    Ҳозирда вилоят саноатининг учдан бири, экспортининг ярми тўқимачилик соҳасига тўғри келади.