17 сентябрь куни Наманган шаҳрида “Камбағалликдан фаровонлик сари” мавзусида халқаро форум бошланди. Тадбирда 30 дан ортиқ нуфузли ташкилотлар ва 200 га яқин халқаро экспертлар иштирок этмоқда.
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев форум очилишида сўзлаган нутқида камбағалликни қисқартириш бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижтимоий соҳадаги ёндашувлар ва халқаро тажриба алмашиш заруратини алоҳида қайд этди.
Форумда Ислом тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, БМТ каби ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашмоқда.