АсосийЖамият

Мирзиёев Наманган ва бухоролик икки нафар ўқитувчига машина совға қилди

Давлат раҳбари соҳа фидойилари билан мулоқот ўтказиб, уларнинг фаолиятини юксак эътироф этди.

'Мирзиёев Наманган ва бухоролик икки нафар ўқитувчига машина совға қилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан ўтказилган мулоқотда Ромитан туманидаги ўқитувчи Биллура Икромова бошлаган эзгу ишни алоҳида эътироф этди ҳамда унга автомобиль совғаси топширилди. Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Шунингдек, давлат раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи чоғида Наманганлик устоз Нодира Набиеванинг ўз касбига бўлган фидойилигини алоҳида таъкидлаб ўтди ҳамда Президент совъғаси BYD CHAZOR автомобилини топширди.

Ҳозирга қадар педагогларнинг 50 дан ортиқ илмий мақолалари Германия, АҚШ, Франция, Англия, Ҳиндистон, Чехия каби давлатларнинг нуфузли нашрларида чоп этилган.

    Бошқа янгиликлар