АсосийДунё

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари нега ошмоқда?

ЖССТга маълумотига кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

'Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари нега ошмоқда?'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, дунёда вабо касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Хусусан, 2024 йилда бу хасталикни юқтириш ҳолатлари 2023 йилдагига нисбатан 5 фоизга, ўлим кўрсаткичлари эса 50 фоизга ортган. Яъни ўтган йили 6000 нафардан ортиқ одам вабо қурбонига айланган. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Қолаверса, 2024 йили эпидемия ўчоқлари аниқланган мамлакатлар сони 60 тага етган. Бу ҳам ундан аввалги йилдагига нисбатан 15 та кўп кўрсаткич.

Юқори ўсиш ҳолатлари қайд этилган ҳудудлар рўйхатида Африка, Осиё ва Яқин Шарқ минтақалари давлатлари етакчилик қилмоқда. Касаллик қурбонларининг тўртдан бир қисми тиббиёт муассасаларига бормасдан вафот этган.

Хавотирли жиҳати, 2025 йилда ҳам глобал вабо инқирози давом этмоқда: йил бошидан буён 31 мамлакатда касаллик тарқалиши қайд этилгани бунинг тасдиғи.

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ҳукуматлар, донорлар ва маҳаллий ҳамжамиятларни вабога қарши ҳамжиҳатликда курашишга чақирди. Бунинг учун, аввало, аҳолини хавфсиз ичимлик суви ва гигиена воситалари билан таъминлаш зарур.

Бинобарин, ўтган йил бошида вабога қарши янги инновацион вакцина (ОCВ) тасдиқдан ўтган. Бироқ уни хасталик ўчоқларига етказиб бериш суръати талаб даражасида эмас.

Ўз навбатида, самарали эпидемиологик назорат ва тезкор диагностика вабони жиловлашда катта натижа бериши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида синфдошини ўлдирган ўсмир 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:12

    Тошкент вилоятида синфдошини ўлдирган ўсмир 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    Суд жараёнида у қилган ишидан пушаймонлигини билдирди.

    'АҚШ Исроилнинг Ғазодаги ҳужумини қўллаб-қувватлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:31

    АҚШ Исроилнинг Ғазодаги ҳужумини қўллаб-қувватлади

    Бироқ Трамп ҳужум узоқ давом этмаслиги кераклигини билдирди.

    '“Бола ўғриси” ҳақидаги миш-мишлар ёлғон бўлиб чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:38

    “Бола ўғриси” ҳақидаги миш-мишлар ёлғон бўлиб чиқди

    ИИББ мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

    '16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:23

    16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди

    Мазкур тақиқ ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш учун амалга оширилмоқда.

    'Испания “Еurovision” танловини бойкот қилиш билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:56

    Испания “Еurovision” танловини бойкот қилиш билан таҳдид қилди

    Испания маданият вазири агар Исроил танловда қатнашса, мамлакат иштирок этмаслигини билдирди.

    'Варшавада ҳукумат ҳудуди устида дрон аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:46

    Варшавада ҳукумат ҳудуди устида дрон аниқланди

    Воқеа юзасидан икки нафар беларуслик фуқаро қўлга олинган