АсосийСиёсат

Энди боғча мудиралари мактаб директори ўринбосари билан бир хил маош олади

Бугунги кунда боғчалар сони 38 мингдан, қамрови эса 78 фоиздан ошди.

'Энди боғча мудиралари мактаб директори ўринбосари билан бир хил маош олади'ning rasmi

Президент бошчилигида ўтказилаётган тадбирда мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.

Билдирилишича, 2017 йилда 4 мингдан ортиқ маҳаллада бирорта ҳам боғча йўқ эди, қамров 27 фоиздан ошмасди. Бугунги кунда боғчалар сони 38 мингдан, қамрови эса 78 фоиздан ошган.

Яқинда таълим соҳасида эълон қилинган янги имтиёз ва имкониятлар ҳисобига боғча кириб бормаган бирорта маҳалла қолмаслиги, қамров ҳам 80 фоиздан кам бўлмаслиги таъкидланган.

Боғчада тарбиячилар маоши мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилди. Шу ойдан боғча мудиралари ҳам мактаб директори ўринбосари билан бир хил ойлик оладиган бўлди. Бир сўз билан айтганда, боғчадаги раҳбар ва педагоглар ойлиги қарийб 2 карра ошган.

Эндиликда хусусий боғчалардаги тарбиячилар ойлиги ва бола харажатининг бир қисми ҳам бюджетдан қоплаб бериладиган тизим жорий этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:13

    Келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади

    Давлат раҳбари педагогларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ташаббусларни илгари сурди.

    'Сўнгги саккиз йилда жами талабалар сони 250 мингдан 1,5 миллионга етди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:09

    Сўнгги саккиз йилда жами талабалар сони 250 мингдан 1,5 миллионга етди

    Олийгоҳлар сони ҳам 77 тадан 202 тага кўпайиб ёшларга олийгоҳларга киришда танлов имконияти оширилди.

    'Техникум ўқитувчилари учун ҳам касбий сертификатлаш тизими жорий этилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:53

    Техникум ўқитувчилари учун ҳам касбий сертификатлаш тизими жорий этилади

    Ҳар йили 500 нафар муаллим илғор хорижий таълим ташкилотларига, яна 500 нафар касб усталари эса чет элдаги йирик корхоналарга стажировкага юборилади.

    '“Инвестор – тармоқ – техникум” занжири асосида техникумларда дуал таълим йўлга қўйилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:42

    “Инвестор – тармоқ – техникум” занжири асосида техникумларда дуал таълим йўлга қўйилади

    Янги ўқув йилидан 100 та техникумда Германия, Швейцария, Хитой, Корея, Британия каби давлатлар билан таълим бўйича ҳамкорлик қилинади.

    '2026 йил ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:32

    2026 йил ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади

    Ҳеч қачон унутмайлик, келажак – замонавий билимлар билан қуролланган янги касб эгалариники бўлади — давлат раҳбари.

    'Энди халқаро сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:23

    Энди халқаро сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади

    Ўтган йилнинг ўзида 150 минг ёшлари халқаро сертификатга эга бўлган.