Айни дамда берилган расмий баёнотга кўра, сўнгги 24 соат ичида яна 5 фаластинлик очлик ва етарсиз овқатланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Шу билан, 2023 йил 7 октябрдан буён очликдан вафот этганлар сони 404 нафарга етган. Уларнинг 141 нафари болалардир.
Маълумотларга кўра, БМТ қўллаб-қувватлаган IPC тизими 22 август куни Ғазода расмий равишда қаҳатчилик эълон қилганидан буён камида 126 киши (шундан 26 нафари бола) очлик қурбони бўлган.