Европа бошпана агентлиги маълумотига кўра, 2025 йилнинг январь–июнь ойларида 399 минг ариза топширилган.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга кам. Мурожаатларнинг энг кўпи Францияда (78 минг), Испанияда (77 минг), Германияда (70 минг) ва Италияда (64 минг) қайд этилди.
Энг катта пасайиш Германияда бўлди – аризалар сони 43 фоизга камайган. Асосий мурожаатчилар эса илк бор сурияликлардан эмас, балки венесуэлаликлардан иборат бўлди (49 мингта ариза).
Шунга қарамай, ижобий қарорлар сони ҳам тарихий минимумга тушиб кетди – атиги тўрт аризадан бири (25 фоиз) маъқулланган.