АсосийСиёсат

Мирзиёев Тожикистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти биродар тожик халқига эзгу тилаклар йўллади.

'Мирзиёев Тожикистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва бутун тожик халқини Мустақиллик куни муносабати билан табриклади.

Президент ўз табригида Тожикистонда эришилган тараққиёт ва халқаро нуфузнинг ортиб бораётганини алоҳида эътироф этди.

“Мустақиллик йилларида сизнинг доно раҳбарлигингиз остида мамлакатда туб ислоҳотлар амалга оширилди, ҳаётнинг барча жабҳаларида салмоқли натижаларга эришилди”, — дейилади табрикда.

Шунингдек, Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик алоқалари бундан буён ҳам мустаҳкамланишига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда 9 сентябрь — Мустақиллик куни сифатида нишонланади.

Шу муносабат билан Президент Имомали Раҳмонни қатор давлат раҳбарлари, жумладан, Россия, АҚШ, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон етакчилари ҳам табриклади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жорий йилдан олийгоҳлар кадрларга бўлган талабдан келиб чиқиб қабул квоталарини шакллантиради'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 15:27

    Жорий йилдан олийгоҳлар кадрларга бўлган талабдан келиб чиқиб қабул квоталарини шакллантиради

    Мутасаддиларга йил якунигача янги агентлик билан биргаликда корхоналар учун керакли касблар кесимида стандарт ва талабларни ишлаб чиқиш топширилди.

    'Касбий таълим агентлиги ташкил қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 15:15

    Касбий таълим агентлиги ташкил қилинади

    Янги агентлик битирувчиларни касбий таълим билан қамраб олинишини назорат қилади.

    'Кейинги ўқув йилидан бошлаб мактабларда сунъий интеллект дарслари ўтилади'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 14:52

    Кейинги ўқув йилидан бошлаб мактабларда сунъий интеллект дарслари ўтилади

    Вилоятларда ахборот технологияларига ихтисослашган Ал-Хоразмий, муҳандислик бўйича Мирзо Улуғбек, табиий фанлар йўналишидаги Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади.

    '“Барчасини яратиб беряпмиз, лекин бу етарли эмас” – Президент боғчаларда сифатсиз ёндашувдан огоҳлантирди'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 14:30

    “Барчасини яратиб беряпмиз, лекин бу етарли эмас” – Президент боғчаларда сифатсиз ёндашувдан огоҳлантирди

    Шавкат Мирзиёев бугун шу масалага алоҳида тўхталиб, мавжуд тизимда сифатсизлик ва эски услубларга танқидий муносабат билдирди.

    '80 та туманда боғча очмоқчи бўлган тадбиркорларга катта имтиёзлар берилади'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 14:19

    80 та туманда боғча очмоқчи бўлган тадбиркорларга катта имтиёзлар берилади

    Давлат раҳбари томонидан ушбу механизмдан унумли фойдаланиб, боғча ўринларини кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    'Энди мактабларда мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 08.09.2025 21:35

    Энди мактабларда мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинади

    Президент таълимни ислоҳ қилиш масалаларига оид тақдимот билан танишди