АсосийДунё

Афғонистондаги зилзилада аёлларга ёрдам берилмадими?

Кўплаб қутқарувчилар эркакларга ёрдам кўрсатган, бироқ аёллар қариндош бўлмаган эркаклар томонидан қутқарилмаган.

'Афғонистондаги зилзилада аёлларга ёрдам берилмадими?'ning rasmi

“Тhe New York Times” ёзишича, Афғонистонда юз берган зилзила оқибатида вайроналар остида қолган ёки жароҳат олган кўплаб аёлларга ёрдам берилмаган.

Бунга сабаб сифатида “Толибон” қатъий риоя қиладиган маданий қоидалар — аёллар ва бегоналар ўртасидаги жисмоний алоқанинг тақиқланиши кўрсатилди.

Гувоҳларнинг айтишича, қутқарувчилар эркаклар ва болаларга ёрдам кўрсатган, бироқ аёлларни чиқармаган. Натижада, жароҳатланган ёки қон йўқотаётган айрим аёллар бошқа қишлоқлардан аёллар етиб келишини кутишга мажбур бўлган ва ҳаётдан кўз юмган.

“Толибон” бошқарувидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Шараффат Заман ҳам аёл тиббиёт ходимлари етишмаслигини тан олган, аммо Кунар, Нангарҳор ва Лагман вилоятларида аёл шифокор ва ҳамширалар ёрдам кўрсатаётганини маълум қилган.

Маълумот учун, 1-сентабрга ўтар кечаси Афғонистонда 6,0 магнитудали зилзила қайд этилди. Кейинроқ 5,2 ва 4,7 магнитудали такрорий силкинишлар ҳам юз берди. Ҳодиса оқибатида 2,2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 3,6 мингдан зиёди жароҳат олган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'БМТ: Афғонистондаги зилзила глобал гуманитар маблағлар қисқаришининг оғир оқибатларини кўрсатди'ning rasmi

    Дунё 07.09.2025 22:01

    БМТ: Афғонистондаги зилзила глобал гуманитар маблағлар қисқаришининг оғир оқибатларини кўрсатди

    Афғонистондаги зилзиладан сўнг БМТнинг Инсонпарварлик ишлари бошқармаси 10 миллион доллар ажратиб, вақтинчалик бошпана, озиқ-овқат ва тиббий хизмат кўрсатишни бошлади.

    'Германиядаги машҳур “ботқоқ мумиёлари” Данияга кўчирилди'ning rasmi

    Дунё 07.09.2025 19:41

    Германиядаги машҳур “ботқоқ мумиёлари” Данияга кўчирилди

    Шлезвиг-Гольштейнда жойлашган Готторп қалъаси археология музейи уч йилга ёпилаётгани сабабли унинг энг қимматли экспонатлари – ботқоқ мумиёлари Данияга жўнатилди.

    'Ўзбекистон паспортининг халқаро рейтингдаги ўрни ошмоқда'ning rasmi

    Дунё 07.09.2025 18:40

    Ўзбекистон паспортининг халқаро рейтингдаги ўрни ошмоқда

    Ўзбекистон паспорти глобал рейтингда 72-ўринни эгаллаб, 62 мамлакатга визасиз саёҳат имконини тақдим этмоқда.

    'Ҳаво ифлосланиши сабаб 4,5 млн одам эрта ҳалок бўлмоқда – ЖМТ'ning rasmi

    Дунё 07.09.2025 16:21

    Ҳаво ифлосланиши сабаб 4,5 млн одам эрта ҳалок бўлмоқда – ЖМТ

    Мутахассисларнинг айтишича, ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун катта ҳудудларга тарқалиб, ҳавони заҳарлайди.

    'Ҳиндистонда чақалоқ қорнидан иккита ҳомила топилди'ning rasmi

    Дунё 07.09.2025 15:15

    Ҳиндистонда чақалоқ қорнидан иккита ҳомила топилди

    Сўнг Шифокорлар унинг қорнидан иккита ривожланмаган эмбрионни олиб ташлашга муваффақ бўлган.

    'Украинада собиқ депутат давлатга хиёнатда айбланиб қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 07.09.2025 01:15

    Украинада собиқ депутат давлатга хиёнатда айбланиб қўлга олинди

    У IX чақириқ Рада депутати бўлган ва СБУ уни Россия махсус хизматлари фойдасига ишлаганликда гумон қилмоқда.