АсосийБу қизиқ

Роналду ниҳоят расмий таклиф билан чиқди

Португалиялик ҳужумчи Жоржина Родригесга узук тақди.

'Роналду ниҳоят расмий таклиф билан чиқди'ning rasmi

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби футболчиси Криштиану Роналду узоқ йиллик севгилиси Жоржина Родригесга турмуш қуришни таклиф қилди. Жоржина бу хушхабарни Instagram саҳифасида эълон қилиб, бармоғидаги бриллиант узукни кўрсатган.

"Ҳа, мен хоҳлайман. Бу ҳаётимда ҳам, барча ҳаётларимда ҳам", — деб ёзди Родригес сурат изоҳида ва Роналдуни белгилади.

Жуфтлик 2016 йилдан бери бирга бўлиб, 5 фарзандни тарбиялаб келмоқда. Роналду яқинда “Ал-Наср” билан шартномасини 2027 йилгача узайтирган.

    Бошқа янгиликлар