АсосийЖамият

Болгарияда 22 ёшли ўзбекистонлик қоятошлар орасига қисилиб қолиб, ҳалок бўлди

Ўзбекистонлик соҳилда чўкаётган украиналик қизни қутқараман деб қоятошлар орасида қолиб кетган.

'Болгарияда 22 ёшли ўзбекистонлик қоятошлар орасига қисилиб қолиб, ҳалок бўлди'ning rasmi

Бош консулхонанинг хабар беришича, жорий йилнинг 9 август куни Болгариянинг Созопол шаҳридаги Каваците соҳилида чўкаётган украиналик қизни қутқаришга уриниш чоғида ҳалок бўлган 22 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ж.М.нинг жасади Болгария Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизматлари томонидан сув остидаги йирик қоятошлар орасидан олиб чиқилган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Болгариядаги Фахрий консуллик билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Бош консулхона марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдиради, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда 4,6 млрд сўмлик "свет" ўғирланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:24

    Андижонда 4,6 млрд сўмлик "свет" ўғирланди

    Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'Украинага қарши Россия томонида жанг қилган 25 ёшли ўзбекистонликка ҳукм ўқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:29

    Украинага қарши Россия томонида жанг қилган 25 ёшли ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Йигит Россияда гиёҳвандлик билан боғлиқ иш бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум этилган, сўнгроқ колонияда урушда иштирок этиш учун ёлланган. Жароҳат олгач, госпиталдан қочиб, ватанига қайтган ва ихтиёрий равишда таслим бўлган.

    'Бугун ҳаво ҳарорати 42 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:00

    Бугун ҳаво ҳарорати 42 даража иссиқ бўлади

    10 август кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Сурхондарёда таниш аёлнинг яланғоч видеоларини тарқатмаслик учун 1 000 доллар талаб қилган эркак ушланди'ning rasmi

    Жамият 09.08.2025 22:49

    'Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов 71 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Жамият 09.08.2025 21:46

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов 71 ёшида вафот этди

    Дилмурод Исломов "Ўзбекистон доирачилари" жамоат бирлашмаси раиси бўлиб, 100 дан ортиқ хорижий мамлакатларда ўзбек санъатини оламга танитишга ҳисса қўшган.

    'Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик сулҳини олқишлайди'ning rasmi

    Жамият 09.08.2025 19:07

    Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик сулҳини олқишлайди

    Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тузилган тинчлик сулҳига Ўзбекистон ТИВ муносабат билдирди.