Чимбой туманида ЙПХ инспекторлари томонидан ўтказилган тадбир чоғида Cаптива автомобилини бошқараётган 7-синф ўқувчиси аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга юборилди.
Шунингдек, ўқувчининг ота-онаси ва маҳалла вакиллари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.