АсосийЖамият

Ўзбекистонда ота рекорд даражада алимент тўлади

Нукус шаҳрида эркак 1 нафар фарзанди 2,2 млрд сўм алимент пулини тўлиқ миқдорда олдиндан тўлаб берди.

'Ўзбекистонда ота рекорд даражада алимент тўлади'ning rasmi

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида эркак 1 нафар фарзанди учун алимент пулини тўлиқ миқдорда олдиндан тўлаб берди. Бу ҳақда Нукус шаҳар МИБ хабар берди.

Унга кўра, эркак  фарзанди 18 ёшгача тўлгунга қадар тўлаши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдирган.

Қарздорга Вазирлар Маҳкамасининг 808-сон қарорига мувофиқ фарзанди вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаши мумкинлиги тушунтирилган ва келгуси 13 йил давомида тўлаши лозим бўлган алимент пуллари ҳисоблаб чиқилган. Қайд қилинишича у 2 миллиард 270 миллион 812 минг сўмни ташкил этган.

Шундан кейин алимент ундирувчи аёл МИБ Нукус шаҳар бўлимига келиб, ҳисоблаб чиқилган 2 млрд сўмдан ортиқ маблағни собиқ турмуш ўртоғидан олганини тасдиқлаган.

 Маълумот учун, бу қиймат МИБ тарихида ҳозирча энг йирик миқдордаги тўлов бўлиб қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода 3 кунлик чақалоғини 4 минг долларга пулламоқчи бўлган она ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:25

    Бухорода 3 кунлик чақалоғини 4 минг долларга пулламоқчи бўлган она ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 11:32

    Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    “Олот” ва “Бухоро аэропорти” чегара божхона постларида умумий қиймати 501 млн сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишлар тўхтатилди.

    'Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 11:24

    Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 11:11

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият 22.04.2026 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.