АсосийЖамият

Тошкент вилоятидаги бир нечта "заправка"ларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилиш ҳолатлари аниқланди

Шу сабаб билан қатор "заправка"лар фаолияти вақтинча тўхтатилди.

'Тошкент вилоятидаги бир нечта "заправка"ларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилиш ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

Тошкент вилояти ҳудудида фаолият юритаётган бир қатор автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш ва суюлтирилган газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди. 

Маълумотларга кўра, шохобчаларда ёнғинга қарши ҳолат юзасидан текширувлар ўтказилган. Текширувлар натижасида ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатлари аниқланиб, масъул ходимларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланган. Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида шохобчалар фаолияти тегишли тартибда вақтинча тўхтатилган.

    Бошқа янгиликлар