Кеча, 31 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасига учувчисиз аппаратлардан фойдаланиш режалаштирилаётгани айтилди.
Маълум қилинишича, куз фаслида мамлакатга 100 дан зиёд замонавий дронлар олиб келинади ҳамда хусусий секторлар жалб қилиниб фермерлар улар ёрдамида хизматларни йўлга қўяди.
Бундан ташқари, мажлисда сомонпояларни ёқишга чек қўйиш ва унинг қонуний асосларини яратиш зарурлиги айтилди. Вазир ва ҳокимларга кадастр, норуда конлари, ўрмон ва яйлов ерлари бўйича режалар ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш вазифаси юклатилди.