И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти Авиация хавфсизлиги хизмати назоратчиси фуқарони ўз танишлари ёрдамида ишга киритмоқчи бўлди. Бу ҳақда ДХХ Darakchi.uz'га хабар берди.
Билдирилишича, у фирибгарлик йўли билан 500 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга тушган.
Дастлабки суриштирувда фуқаро аэропортга ишга жойлаштириш баҳонасида 10 га яқин одамдан 500–1000 доллар оралиғида пул олганини тан олган.
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.